Қозоғистонда ўнлаб эътирозчилар қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i47647-Қозоғистонда_ўнлаб_эътирозчилар_қўлга_олинди
Қозоғистон полицияси бу мамлакатда ўнлаб эътирозчиларни қўлга олинганини хабар қилди.
(last modified 2019-09-22T08:08:00+00:00 )
сентябр 22, 2019 13:08 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда ўнлаб эътирозчилар қўлга олинди

Қозоғистон полицияси бу мамлакатда ўнлаб эътирозчиларни қўлга олинганини хабар қилди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон ички ишлар вазирлиги, шанба куни мамлакат пойтахти Нурсултон шаҳри ҳамда Алмати шаҳарида ижозатисиз ўтказилган эътирозли намойишлар чоғида 57 нафарни қўлга олинганини тасдиқлади.

Кўча-намойишлар Хитой билан Қозоғистоннинг савдо -иқтисодий  алоқаларига қарши ўтказилгани айтилади.

Қозоғистон Ичк ишлар вазирлиги шунингдек,  прокуратура идорасининг кетмакет огоҳлантиришлари билан бир пайтда,  айрим фуқаролар тарқатиб юборилган экстремистик  " Қозоғистон Демократик Танлови" ҳаракатининг таблиғотлари остида ушбу эътирозларда қатнашганинини қўшимча қилди.

Ўтган йили Қозоғистондаги судлардан бири  Қозоғистон Демократик Танлови ҳаракатини экстремистик эканлигини эълон этиб уни тарқатиб юборишга фармон берганди.