сентябр 28, 2019 16:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон мудофаа вазири Тожикистоннинг 28 йиллик мустақиллиги даврида илк бор Душанбега ташриф буюрди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация Тожикистонга расмий ташриф билан келди.

Ўзбекистон мудофаа вазири Тожикистоннинг 28 йиллик мустақиллиги даврида илк бор Тожикистонга расмий ташриф билан келган.

Ўзбекистон делегациясини Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо кузатиб борган.

Маълум қилинишича, Қурбонов мудофаа вазирлигининг ҳарбий институти авиация факултетига ташриф буюрган. Ташриф вақтида ҳарбий институт 2004 йилда ташкил этилгани қайд қилиб ўтилган.

Авиация факултетида 7 та мутахассислик бўйича таълим берилиб. асосан ҳарбий авиация учун мутахассислар тайёрланади.

Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазири бир кунлик ташриф вақтида Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ва Тожикистон миллий музейига ташриф буюрган. 

Мустақиллик йиллари давомида илк бор 2018 йилда Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник машғулотлар ўтказилган.

Жорий йилда эса ҳарбий машғулотлар Ўзбекистон ҳудудида ўтказилади.

Ёрлиқ