октябр 16, 2019 17:48 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон парламенти намояндалари мамлакатда эктремистик ташкилотлар фаолиятидан хавотирда

Қирғизистон парламенти намояндаларинг бир гуруҳи мамлакатда экстремистик гуруҳлар фаолиятига ишора қилиб, дин ишларидаги комиссия ҳатти-ҳаракатини бу заминда пассив амал қилаётганини танқид этдилар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон парламенти намояндалари  бу мамлакатдаги дин ишлари бўйича комиссиясини Қирғизистонда эктремистик гуруҳлар фаолиятини таъқиқлашга чақирди.

Мазкур йиғилишда парламент намояндаси Муҳаббат Молиёнова  Қирғизистонда экстремистик гуруҳлар фаолиятини тобора ортиб бориши билан бир пайтда, дин ишларидаги комиссия бу гуруҳларга қарши жиддий чоралар кўриши ва уларнинг фаолиятини тўхтатишга ҳаракат қилиши лозим деб изоҳлади.

Қирғизистон парламент йиғилиши аввалида  дин ишлари бўйича комиссия раиси Зоирбек Эргашев  мамлакатдаги диний гуруҳлар фаолияти хусусида ҳисобот бериб,  Россия, Тожикистон ва Ўзбекистонда " Иегова гувоҳлари" каби диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилган бўлса, бу гуруҳлар Қирғизистон эркинлик билан фаолият қилишмоқда деб айтди.

 

Ёрлиқ