Жанубий Корея ТИВ раҳбари Сеул ва Нурсултон ўртасида ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади
(last modified Thu, 17 Oct 2019 15:21:10 GMT )
октябр 17, 2019 20:21 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея ТИВ раҳбари Сеул ва Нурсултон ўртасида ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади

Жанубий Корея ТИВ раҳбари Нурсултон шаҳрида Қозоғистон президенти билан учрашганида, икки мамлакат ўртасида иккитомонлама ва минтақавий муносабатларни янада ривожлантиришни таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Жанубий Корея ТИВ раҳбари хоним Kan Gian Hwa  Нурсултон шаҳрида Қозоғистон президенти   Kassym-Jomart Tokayev билан учрашганида,  бу мамлакатга уюштирган сафарини ижобий баҳолаб,  Сеул давлатини  Нурсултон давлати билан ўзаро ҳамкорликларини янада юксалтиришга тайёр эканлигини маълум этди.

" Марказий Осиё ва Жанубий Корея" ўртасидаги ҳамкорликларнинг 12 -чи йиғилишда қатнашиш мақсадида Нурсултон шаҳрига келган Жанубий Корея ТИВ раҳбари  Қозоғистон президенти Сеулга  даъват қилди.

Қозоғистон президенти  Kassym-Jomart Tokayev ҳам бу учрашувда икки мамлакат ўртасидаги  технологик, иқтисодий, маданий ва инсонпарварлик соҳасидаги ҳамкорликларни юқори баҳолаб, Қозоғистон давлати  Жанубий Корея билан турли соҳаларда ҳамкорликларини кенгайтиришга қизиқмоқда деб эълон этди.

 

Ёрлиқ