сентябр 17, 2016 17:29 Asia/Tashkent
  • Туркманистон: Қозоғистон, Туркманистон, Эрон темир йўлларининг ўзаро боғланиши минтақада тижорат имкониятларини янада оширди

Туркманистон президентига кўра, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон темир йўлларининг бир бири билан ўзаро боғланиши минтақада тижорат имкониятларини янада оширди

Туркманистон республикаси президентига кўра, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон темир йўлларининг ва шунингдек, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон темир йўлларининг бир бири билан ўзаро боғланиши минтақада тижорат имкониятларини янада оширди ҳамда ушбу имкониятдан минтақа мамлакатлари фойдаланиши керак. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қурбонгули Бердимуҳаммедов Туркманистон пойтахти Ашхабодда янги барпо этилган халқаро аэропортнинг очилишидаги чиқишида буюк ипак йўлини қайта тиклаш зарурлигига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу йўл шарқ мамлакатларини Ғарб билан боғлаши керак. Бундан кўзланган мақсад эса, ушбу йўл орқали жаҳон бозорига чиқиш ва халқаро тижоратда транспортировка вазифасини бажаришда юксак хизмат қилишдир. Бердимуҳаммедовнинг қўшимча қилишича, Туркманистон юк ташишни янада кенгайтириш учун кўплаб чора-тадбирларни кўзда тутган. Эндиликда эса, Каспий денгизда Туркманбоши портининг қурилиш ва Ашхабодда янги аэропортнинг барпо этилгани жаҳоннинг турли юртлари билан иқтисодий ва тижорат соҳасида ҳамкорликларни ривожлантиришга катта туртки бўлади.