Чет мамлакатлардан Тожикистонга пул ўтказиш вақтинча тўхтатилди
(last modified Thu, 05 Dec 2019 07:31:00 GMT )
декабр 05, 2019 12:31 Asia/Tashkent
  • Чет мамлакатлардан Тожикистонга пул ўтказиш вақтинча тўхтатилди

Western Union, Contact ва «Близко» пул ўтказиш тизимлари Тожикистонга пул ўтказишни вақтинча тўтатди

Дарё сайтига кўра, Unistream, MoneyGram ва «Золотая корона» пул ўтказмалари тизими ишлашда давом этмоқда, бироқ «Золотая корона» Тожикистонда пулларни олишда нозосликлар кузатилиши мумкинлигини таъкидлаган.

Western Union расмий вакилининг аниқлик киритишича, Тожикистонга пул ўтказиш хизмати вақтинча тўхтатилган. «Биз процессинг жараёнини Тожикистонда пул ўтказмалари хизматини тақдим этишни янги талабларга мос равишда ташкил қилиш бўйича ишларни якунлаяпмиз», — деган тизим вакили.

Contact ва «Близко» тизими вакиллари эса бунга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Тожикистон миллий банки ўринбосари Жамолиддин Нуралиев  янги ҳамоҳангликлар мизожларни қўшимча харажат қилишига сабаб бўлмаслигини таъкидлаган бўлсада, аммо танқидчилар давлат бу ҳатти -ҳаракати билан  даромад касб этиш пайидадир деб иддао қилишмоқда.

Ёрлиқ