Ироқ ва Суриядан қирғизистонликларни қайтариш дастури тўхтатилди
Қирғизистон ТИВ масъулларидан бири, Сурия ва Ироқдаги қирғиз фуқароларини ўз ватанига қайтариш дастурини тўхтатилгани ҳақида хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон ТИВ масъулларидан бири Алмаз Имонқозиев матбуот конференцияда Ўрта шарқдаги уруш минтақаларидаги бу мамлакат фуқароларини қайтариш дастурига тўхталиб, бу заминдаги дастурни ижро этиш жараёни тўхтатилган деб қўшимча қилди.
У сўзларида Сурия ва Ироқдаги қирғизистонликларни қайтариш дастури тўхтатилган, чунки бу мамлакатлардаги сиёсий ҳодисалар Қирғизистон ТИВ фаолиятига халал етказмоқда деб қўшимча қилди.
Имонқозиев, Ироқ ва Суриядаги вазият яхшиланганида, ушбу дастурларни қайта бошлаши ҳақида хабар қилди.
Қирғизистон ТИВ-и жорий йилнинг сентябрида Ироқ ва Суриядаги 70 нафар қирғизистонлик болаларни қайтаришни назарга тутганди.
Қирғизистон миллий хавфсизлик қўимтаси маълумотларига асосан, бу мамлакатларнинг 800 нафар фуқаролари Ўрта Шарқдаги террорчи гуруҳларга қўшилган ва улардан бир гуруҳи ҳалок бўлган.