сентябр 19, 2016 17:31 Asia/Tashkent
  • Газпром: Туркманистондан газ харид қилиш 2018 йилгача тўхтатилди

Газпром ширкати раисининг ўринбосари Туркманистондан газ харид қилиш 2018 йилгача тўхтатилганлиги ҳақида хабар берди

Газпром ширкати раисининг ўринбосари Туркманистондан газ харид қилиш 2018 йилгача тўхтатилганлиги ҳақида хабар берди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия Газпром ширкати бошлиғининг ўринбосари Александр Медведов ўз чиқишида шундай айтдики, Туркманистондан газ сотиб олиш 2018 йилнинг охирига қадар тўтатиб қўйилди ва ушбу ҳолатга келгунга қадар икки давлат ўртасида умумий ҳамкорликлар ўрганиб чиқилган. Туркманистон газ миллий ширкати жорий йилнинг январ ойининг бошида шундай маълум қилдики, Россия ушбу мамлакатдан газ импортини тўхтатиб қўйди. Туркман газ ширкатига кўра, Россиянинг Газпром ширкати жаҳон бозоридаги вазиятнинг ўзгарганини эътиборга олиб ва бошқа иқтисодий ҳамда молиявий масалаларга кўра, Туркманистон газини харид қилишни тўхтатиб қўйди.  

Ёрлиқ