Қозоғистон ҳукумати оммавий тўқнашувларда 1000 киши иштирок этганини маълум қилди
Қозоғистоннинг Жамбул вилояти ҳокими Аблай Мирзаҳмедов матбуот анжуманида Қозоғистон жанубидаги оммавий муштлашувлар чоғида қарийб 1000 киши иштирок этганини маълум қилди. Бу ҳақда BaigeNews.kz нашри хабар беради.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, полиция томонидан ҳибсга олинган 44 киши озод қилинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тартибсизликларга алоқадорлигини исботлай олмадилар, дея таъкидлади Мирзахметов.
Шунингдек, ҳоким Қўрдай туманида ҳибсга олинган 47 киши ҳали терговда эканлигини таъкидлаб ўтди.
Оммавий тўқнашувлар 7 феврал кечқурун Масанчи қишлоғида бошланган. Кейинчалик ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқатилаётган видео ва аудиоёзувлар сабаб вазият кескинлашган. Натижада қўшни қишлоқлардан яна 300 га яқин киши етиб келган.
Тартибсизликлар натижасида 8 киши ҳалок бўлган. 123 киши тиббий муассасага мурожаат қилган. Яна 13 киши Жамбил билан чегарадош Қирғизистоннинг шифокорларига ёрдам сўраб мурожаат қилишган.