Тожикистонда масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади
(last modified Thu, 05 Mar 2020 09:15:42 GMT )
март 05, 2020 14:15 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади

Тожикистон давлати коронавиурсга қарши кураш учун халқни масжидларга бориш ва жума намозларида қатнашишдан вақтинчалик воз кечишга чақирди.

Ройтерз ахборот  агентлигининг хабар қилишича, Тожикистондаги диний ишлар қўмитаси наттоғи Фейсбук саҳифасида  масжидларга бориш учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаганди, аммо  бир нечта масжидлар имомларини маслаҳатлари ва таклифи асосида халққа вақтинчалик масжидларга бормаслик тавсия этилди деб ёзди.

Бу эса шу ҳолдадирки, Маркзий Осиё республикаларида ҳозиргача  коронавирусга мубтало бўлган бирор шахс қайд этилмаган.

Тожикистон шунингдек  қўшни давлатлар билан чералари ёпиб  айрим мамлакталари билан муносабтларини тўхтатилган.

 Тожикистон давлати ўз ички ва ташқи авиакомпаниларини  фуқарларини Тожикистонга келиши манъ қилган мамлакатларга билет сотмасликка чақирди.

Мамлакат ҳукумати коронавирус касаллигининг тарқалиш хавфи сабаб 35 та хориж давлатлар фуқароларининг ўз ҳудудига киришини вақтинячиашлик манъ этган.

Тожикистонга фуқаролари киришлари вақтинчалик тақиқланган мамлакатлар қуйидагилар: ХХР, Япония, Жанубий Корея, Вьетнам, Сингапур, Австралия, Малайзия, Камбоджа, Филиппин, Таиланд, Непал, Шри-Ланка, Ҳиндистон, Финляндия, Италия, Британия, Испания, Швеция, Бельгия, Исроил, Австрия, Хорватия, Швейцария, АҚШ, Канада, БАА, Миср, Эрон, Ливан, Кувайт, Баҳрайн, Ўмон, Афғонистон, Ироқ ва Жазоир.

  •  

Ёрлиқ