Қирғизистонда 3 нафар коронавирусни юқтириб олди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i51015-Қирғизистонда_3_нафар_коронавирусни_юқтириб_олди
Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига бориб келган уч нафар Қирғизистон фуқаросида коронавирус аниқланди.
(last modified 2020-03-18T10:43:42+00:00 )
март 18, 2020 13:36 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда  3 нафар коронавирусни юқтириб олди

Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига бориб келган уч нафар Қирғизистон фуқаросида коронавирус аниқланди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, 12 март куни улар Қирғизистонга қайтиб келган ва улардан таҳлил намуналари олинган. Зиёратчилар шифокорлар назорати остида карантинда сақланаётган эди.

16 март куни Умрадан қайтган Сузоқ тумани Благовешенка қишлоғида истиқомат қилувчи аёлнинг тана ҳарорати кўтарилиб кетган. У шифохонага олиб келиниб, таҳлил натижалари олиниб, Ўш вилоятига юборилган. Аёл билан биргаликда Саудия Арабистонидан 8 киши келган, уларнинг 3 нафарида коронавирус аниқланган.

Вазирнинг сўзларига кўра, шифокорлар аёлларнинг яқинларидан ҳам текширув учун таҳлил намуналарини олган. Тадқиқотлар биринчи босқичда Ўш вилоятидаги лабораторияда ўтказилган. Шундан сўнг, барча таҳлил натижалари Бишкекка юборилган ва у ерда коронавирус тасдиқланган.