Қирғизистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
(last modified Wed, 25 Mar 2020 08:01:56 GMT )
март 25, 2020 13:01 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғизистон президенти коронавирусга қарши кураш доирасида фавқулодда ҳолат эълон қилди

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Қирғизистон президенти коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатнинг Бишкек, Ӯш шаҳарлари ва Жалолобод вилоятида  фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Бу шаҳарларни ҳарбийлар 15 апрелгача назорат қилишади.

Сооранбай Жеенбековнинг фармонига асосан белгиланган шаҳарларда фуқаролар ӯз уйларини тарк этмасликлари керак. Фавқулодда ҳолат қоидаларини бузганлар жавобгарликка тортилади.

Қирғизистонда коронавирусни юқтирганлар сони 16 нафарга етган.