18 майдан бошлаб Қозоғистондаги баъзи корхоналар ўз фаолиятини бошлайди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i52265-18_майдан_бошлаб_Қозоғистондаги_баъзи_корхоналар_ўз_фаолиятини_бошлайди
Қозоғистонда коронавирус пандемиясини олдини олиш комиссиясининг қарорига биноан, 18 май кунидан бошлаб айрим корхоналарга шахсий гигиена ва соғлиқни сақлаш қоидалаларига риоя қилиш шарти билан фаолиятини қайта тиклашга ижозат берилади.
(last modified 2020-05-14T07:15:40+00:00 )
май 14, 2020 12:15 Asia/Tashkent
  •  18 майдан бошлаб Қозоғистондаги баъзи корхоналар ўз фаолиятини бошлайди

Қозоғистонда коронавирус пандемиясини олдини олиш комиссиясининг қарорига биноан, 18 май кунидан бошлаб айрим корхоналарга шахсий гигиена ва соғлиқни сақлаш қоидалаларига риоя қилиш шарти билан фаолиятини қайта тиклашга ижозат берилади.

Мазкур қарорга асосан, 18 майдан бошлаб,  меҳмонхоналар, баъзи умумий овқатланиш жойлари, жамоат жойлар ва диний маконларга шахсий гигиенага амал қилиш ҳамда барча тиббий қоидаларга риоя қилган ҳолда фаолият қилишга рухсат берилади.

Кеча ҳам Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ички парвозларни қайта тиклаганди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бугунги маълумотларига асосан,  ўтан бир сутка ичида мамлакатда 154 нафарда коронавирусдан зарарланишнинг янги ҳолати қайд этилиши билан, вирусга чалинганлар сони 5 минг 571 нафарга етди,  улардан 2 минг 408 нафари соғайиб  32 киши вафот этган.