Тожик-қирғиз чегарасида юз берган бугунги отишмада тожикистонлик аёл ярадор бўлди
(last modified Wed, 27 May 2020 12:09:48 GMT )
май 27, 2020 17:09 Asia/Tashkent
  • Тожик-қирғиз чегарасида юз берган бугунги отишмада тожикистонлик аёл ярадор бўлди

Бугун маҳаллий вақт билан соат 11:55 да илгари имзоланган битимга хилоф равишда тожик-қирғиз чегарасида навбатдаги можаро юзага келди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Тожикистоннинг Чоркуҳ қишлоғида истиқомат қилувчи фуқарони ўққа тутган. Натижада аёл ўнг билагидан ярадор бўлган ва касалхонага олиб кетилган. Шифокорлар унинг аҳволини ўртача оғир деб баҳоламоқда Тожикистон Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари матбуот хизмати.

Тожикистон МХДҚ Қирғизистон фуқаросининг ушбу провакацион хатти-ҳаракатларини давлат чегарасидаги вазиятни сунъий беқарорлаштиришга уриниш деб баҳолаган ва бу Тожикистон аҳолисининг жавобига сабаб бўлишини мумкинлигини таъкидлаган.

Ҳозирги вақтда ҳодиса жойида вазиятни нормаллаштириш учун аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Қирғиз  томонининг ушбу ҳодиса юзасидан баёноти ҳозирча эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 май куни ҳам Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида навбатдаги қисқа отишма содир бўлгани хабар қилинган эди.