июн 06, 2020 11:05 Asia/Tashkent
  •  Тожикистонга дори воситалари ва 15 000 дона тиббий ниқобларни ноқонуний ўтказмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

Сурхондарё вилояти Узун туманининг Тожикистон билан чегарадош ҳудудидаги дарё орқали 356 млн сўмлик дори воситалари ва тиббий ниқобларни ноқонуний ўтказмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Хабар.уз сайтига кўра, ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва божхона ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда Узун тумани «Янгиобод» МФЙнинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудидан ўтувчи Кофирниҳон дарёси қирғоғида полиэтилен қопларга жойлаштирилган 5 турдаги дори воситалари ва 15 000 дона тиббий ниқоб борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, туманнинг «Ўланқул» маҳалласидаги хонадонлардан бирида эса 20 000 дона фильтрли тиббий ниқоблар борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари доирасида аниқланишича, мазкур дори воситалари ва тиббий ниқоблар Б.Ф. исмли маҳаллий фуқарога тегишли бўлиб, уларнинг умумий қиймати 356 миллион сўмдан зиёдни ташкил этади.

Ёрлиқ