июн 07, 2020 11:10 Asia/Tashkent
  •  Тожикистоннинг Кулоб шаҳрида 63 яшар эркак ўзини амалдорлар кўз ўнгида ёқиб юборди

Тожикистоннинг Кулоб шаҳрида 63 яшар эркак ўзини молия бошқармаси олдида ёқиб юборди, у танасида 95% куйиш билан касалхонага олиб келинган

Тожикистон манбаларига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича, шанба куни эрталаб Зариф Абдуллоев молия бошқармаси биноси қаршисида ўзини пичоқ билан жароҳатлаган, сўнгра устидан бензин қуйиб, ўз-ўзини ёқиб юборган.

Жабрдийда ички қон кетиш ва танасининг 95%и куйган бир аҳволда касалхонага олиб борилган. Шифокорлар сўзларига кўра, Абдуллоевни операция қилишган, аммо ҳозирда унинг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда.

Молия бошқармасида рўй берган ҳодисадан хабардорликлари, аммо эркак ҳаракати сабабларидан бехабарликларини маълум қилганлар.

"Менга аллақандай Зариф Абдуллоев ўзини Кулоб молия бошқармаси олдида ёқиб юборганини айтишди. Аммо ҳозирча ушбу ҳаракат сабабини билмайман. Фақатгина, Зариф Абдуллоев нон цехига эга эканлигидан хабардорман", – деб айтган Хатлон вилояти молия бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Назарзода.

 

Ёрлиқ