Қозоғистонда яна норозилик намойишлар, яна ўнлаб киши қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i52736-Қозоғистонда_яна_норозилик_намойишлар_яна_ўнлаб_киши_қўлга_олинди
Қозоғистонда жорий этилган чекловларни бекор этилганидан кейин илк норозилик намойишлар жараёнида давлатнинг ўнлаб нафар мухолифат аъзолари ушланди.
(last modified 2020-06-07T02:32:56+00:00 )
июн 07, 2020 07:16 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда яна норозилик намойишлар, яна ўнлаб киши қўлга олинди

Қозоғистонда жорий этилган чекловларни бекор этилганидан кейин илк норозилик намойишлар жараёнида давлатнинг ўнлаб нафар мухолифат аъзолари ушланди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қозоғистоннинг  энг буюк шаҳри Алмати,  Нурсултон  ва барча бошқа шаҳарларида 100 дан ортиқ  намойишчилар қўлга олинди.

Қозоғистондаги норозилик намойишлар " Демократик сайлов" ва "Демократик партия" томонидан ташкил этилган. Бу икки гуруҳ давлат масъуллари томонидан ўз ҳомийларига нисбатан тазйиқ ва босим ўтказилишини қарши эътироз билдиришмоқда.

Эътирозчилар шунингдек  коронавирус бўҳрон вазиятида қарзларни камайтириш ҳамда Хитойнинг Қозоғистон иқтисодий системасига таъсирини камайтирилишини талаб қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз эндиликда Қозоғистон мамлакати энг ёмон иқтисодий инқирозга дучор бўлган.

 Бу мамлакат коронавирус пандемиясининг салбий таъсири ҳамла нефт қийматини бирдан тушишидан жиддий муаммоларга учраган.