Тожикистонда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди
Тожикистоннинг сейсмологик миллий марказига кўра, бугун эрта тонгда мамлакатда 5,8 балли зилзила сезилди.
Тожикистон сейсмологик маркази шунингдек зилзила эпицентри Душанбе шаҳридан 327 киломтер узоқликда эканлигини қайд этган.
Хабарга кўра зилзила маҳаллий вақт билан бугун соат 1:30 дақиқа эрта тонгда берган, унинг эпицентри ҳам қарийб 100 километр чуқурликда экани айтилади.
АҚШ сейсмология маркази ҳам бир соатидан кейин зилзила магнитудаси марказида 5,7 баллни ташкил этгани ва унинг эпицентри Хоруғ шаҳри атрофи бўлганини эълон этди.
Минтақа ОАВ-и ҳам бу зилзила кучи шу даражада эдики Кашмирдан Хитойнинг Синцзян минтақаси ва унинг атрофида ҳам сезилганини маълум этдилар.
Зилзила тафсилоти ва унинг заралари тўғрисида хабар тарқатилгани йўқ.