Қирғизистон президенти делегациясида коронавирус аниқлангани сабаб, Москва парадида қатнашмади
(last modified Thu, 25 Jun 2020 05:34:00 GMT )
июн 25, 2020 10:34 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти делегациясида коронавирус аниқлангани сабаб, Москва парадида қатнашмади

Сооронбай Жээнбеков, мамлакат делегацияси аъзолари ва бошқа шахслар Москвага етиб келиб, COVID-19’га тест топширганида делегациянинг икки аъзосида коронавиурс аниқланди. Шу сабаб Қирғизистон презиенти Москва парада иштирок эта олмади.

Белгиланган тартибга кўра, Қирғизистон президенти Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашмасликка қарор қилди деб .

Коронавирус Қирғизистон Республикаси президенти девони ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Дониёр Сидиқов ва қўриқлаш хизматининг бир нафар ходимида топилган.

23 июнь куни Қирғизистон президенти Россия пойтахти Москва шаҳрига амалий ташриф билан етиб борди. Ташриф давомида давлат раҳбари Москванинг Қизил майдонида ҳарбий парадда, шунингдек, Кремль девори ёнидаги номаълум аскар пойига гул қўйиш маросимида иштирок этиши керак эди.

Ёрлиқ