Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси узатишни тўхтатмоқчи-ми?
(last modified Wed, 29 Jul 2020 04:52:36 GMT )
июл 29, 2020 09:52 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси узатишни тўхтатмоқчи-ми?

Тожикистон президенти сайтида мамлакат ҳукумати томонидан эълон қилинган мурожаатда маълум қилинишича, Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергияси узатишни тўхтатмоқда.

«Бугун биз халқаро шартномаларда белгиланган муддатдан олдин Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасига электр энергиясини етказиб беришни тўхтатишга мажбур бўлдик. Ҳукумат чеклов ҳақидаги ушбу қарорга тўғри муносабатда бўлишни сўраб, мамлакатнинг барча аҳолисига мурожаат қилади. Ҳозирги қийин вазиятда мазкур иш қиш мавсумида электр энергияси таъминотидаги муаммолардан қочишимизга ёрдам берадиган ягона чора ҳисобланади», дейилади хабарда

Дарё сайтига кўра, Тожикистон мамлакатнинг ўзида ҳам энергия таъминотига чеклов жорий этмоқда ва мурожаатда аҳолидан чекловни тўғри қабул қилиш сўралган:

«Тожикистон Республикаси ҳукумати мамлакат аҳолисига мурожаат қилади ва «Барқи тожик» компанияси томонидан Норак сув омборида кўпроқ сув захира қилиш учун киритилаётган электр энергияси таъминотидаги мазкур чекловни тўғри қабул қилишни сўрайди».

Мурожаатда, мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила, барча муассаса ва ташкилотлар, компания ҳамда корхоналар электр энергиясидан тежамкор фойдаланишни таъминлаши шартлиги айтилади.

Шунингдек, ушбу ҳолатга Вахш ва Панж дарёларининг шаклланиш ҳудудларида қор кам ёққани, ёғингарчилик миқдори ўтган йилги кўрсаткичнинг 50 фоизига тенг бўлгани сабаб қилиб келтирилади.

Ёрлиқ