Тожикистонлик икки нафар учувчи Африкадаги авиаҳалокат оқибатида қурбони бўлди
Жанубий Суданда содир бўлган авиаҳалокат оқибатида тожикистонлик учувчилар ҳалко бўлгани хабар қилинмоқда
Британиянинг South West Aviation авиакомпаниясига қарашли АН-26 юк самолётининг қулаши оқибатида икки нафар учувчи ҳалок бўлган.
Кейинчалик уларнинг иккиси ҳам тожикистонлик бўлгани маълум этилди.
Самолёт 22 август куни Жанубий Судан пойтахти Жуба шаҳридаги аэропортдан парвозни бошлагач, бир неча дақиқа ўтиб қулаб тушган. Оқибатда тожикистонлик учувчилар Парвиз Қодиров ва Мирсултон Мираҳмедовлар ҳалок бўлган.
«Биздаги маълумотларга кўра, Парвиз Қодиров бир ҳафта олдин Суданга ишлаш учун жўнаб кетган. У учувчи эди. Унинг акаси Хуршед Парвизнинг жасадини олиб келиш борасида мурожаат қилди», дейилади Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Тожикистон ТИВнинг қайд этишича, яна бир учувчи Мирсултон Мираҳмедов келиб чиқиши тожикистонлик, лекин Россия фуқароси бўлган.
Тожикистон ТИВнинг қайд этишича, яна бир учувчи Мирсултон Мираҳмедов келиб чиқиши тожикистонлик, лекин Россия фуқароси бўлган.