Эмомали Раҳмон президентлик сайловига номзод сифатида илгари сурилган
Тожикистоннинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмон президентлик сайловига номзодини қўйди
Душанбе шаҳрида 26 август куни Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари федерациясининг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтган. Қурултойда мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмон президентлик сайловига номзод сифатида илгари сурилган деб хабар қилганр Дарё сайти тожик манбаларига асосан.
Шу тариқа, ҳозирга қадар президентлик сайловига Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ҳамда еттита сиёсий партиядан тўрттаси ўз номзодларини илгари сурган.
Аграр партиядан партия раҳбари Рустам Латифзоданинг номзоди илгари сурилган. Социалистик партия ўз раиси Абдуҳалим Ғаффоровнинг номзодини таклиф қилган. Тожикистон Демократик партияси ва Иқтисодий ислоҳотлар партияси ҳам ўз етакчилари Саиджафар Усмонзода ва Рустам Раҳматзода (Қудратов) номзодларни илгари сурган.
Сентябрь ойининг бошида ўз сайловолди қурултойларида Тожикистон Коммунистик партияси ва ҳукмрон Халқ-Демократик партияси ўз номзодларини маълум қилади.
Тожикистон Социал-демократик партияси етакчиси Раҳматилло Зойиров мамлакат президентлигига ўз номзодини қўймасликка қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз Тожикистонда президентлик сайлови 11 октябрь куни бўлиб ўтади.