Қозоғистон армияси ҳам ҳарбий машғулотлар ўтказди
Қозоғистон армияси ҳарбийларни тайёрлаш ва терроризмга қарши курашиш мақсадида "Bekket-2020" машқларни ўтказди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳарбий машғулотлар чоршанба куни, денгиз қирғоқидаги Mangistao вилоятида Қозоғистон мудофаа вазири генерал-майор Норлан Ирмакбаев ва Mangistao губернатори Серикбай Трумов назорати иостида ўтказилди. Машқлар денгиз кучлари, денгизчилар бригадаси, армиянинг махсус кучлари иштирокида бўлиб ўтди.
Мазкур машғулотларда Қозоғистоннинг барча ҳарбий бўлинмалари, жумладан танклар, артиллерия, зенит ва муҳандислик бўлинмалари, махсус операция кучлари ҳамда террорчиларни аниқлаш учун учувчичиз учоқлари, кемалар, ракета ўрнатилган катерлар, артиллерия ва мамлакат хавфсизлик кучлари қатнашдилар.