Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 724 млн долларлик битим имзоланди
(last modified Thu, 01 Oct 2020 10:44:04 GMT )
октябр 01, 2020 15:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 724 млн долларлик битим имзоланди

Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми якунлари кўра умумий қиймати 724 млн долларлик 308 та инвестициявий ва савдо битимлари имзоланди.

Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари Абдулла Арипов Қоҳир Расулзода ҳамраисликларида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 7-йиғилишида икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ва ҳўжалик бирлашмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида инвестициявий, савдо, банк-молия, илмий-маърифий, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги кенгайишининг масалаларини батафсил муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Томонлар енгил саноат, озиқ-овқат, электротехника тармоқлари, машинасозлик, фармацевтика ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида янги саноат кооперацияси лойиҳалари устида биргаликда ишлашга келишиб олишди.

Шу муносабат билан, савдо қилиш жараёнларини енгиллаштириш, мавжуд тўсиқларни биргаликда бартараф этиш ва савдо айланмаси тузилмасини диверсификациялашга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш бўйича эксперт маслаҳатлашувларини ўтказиш, ҳар икки мамлакат ҳудудларида савдо уйларини ташкил этиш масаласи устида ишлаш каби ўзаро савдо-сотиқнинг ўсишини таъминлаш бўйича кейинги ҳаракатлар келишиб олинди.