Бишкекка фавқулодда ҳолат жорий этилди /ҳарбий техника киритилади /
(last modified Sat, 10 Oct 2020 07:42:17 GMT )
октябр 10, 2020 12:42 Asia/Tashkent
  • Бишкекка фавқулодда ҳолат жорий этилди  /ҳарбий техника киритилади /

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг фармони асосида фавқулодда ҳолат жорий этилган ва Бишкекка ҳарбий бўлинмалар ва техника киритилади.

Фармонга кўра, қуролли кучлар бош штабига блок-постлар ташкил қилиш, қуролли тўқнашувларнинг олдини олиш, тартиб сақлаш ва аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий техника билан таъминланган жанговар бўлинмаларни киритиш топшириғи берилди деб хабар қилган Кун сайти.

Бишкек комендатурасига оммавий ва спорт тадбирлари, митинглар, намойиш ва пикетлар ўтказишни тақиқлаш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари устидан назорат ўрнатиш ҳуқуқи берилди.

Бишкек ҳудудида алоқадан фойдаланишнинг алоҳида тартиби жорий этилиши, транспорт ҳаракати чекланиши мумкин.

Қайд этилишича, Бишкекда фавқулодда ҳолат режими 21 октябргача жорий этилган.

5 октябрь куни Бишкекда ҳукуматни қўллаб-қувватловчи икки партия ғолиб чиққан парламент сайловлари натижаларига қарши намойишлар бошланди. Намойишлар тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Бир неча юз киши жароҳат олди, бир киши ҳалок бўлди.

 

Ёрлиқ