Қозоғистон президенти ва Қирғизистон ТИВ раҳбари инвестиция ҳавфсизлиги масаласини муҳокама қилишди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i55602-Қозоғистон_президенти_ва_Қирғизистон_ТИВ_раҳбари_инвестиция_ҳавфсизлиги_масаласини_муҳокама_қилишди
Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрига ташриф буюрган Қирғизистон ташқи ишлар вазири бу мамлакат президенти Қосим Жомарт Тўқаев билан учрашганида Қозоғистоннинг инвестициявий хавфсизлигини сақланиб қолишига ишонтирди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 31, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Қирғизистон инвестиция ҳавфсизлиги масаласини муҳокама қилишди
    Қозоғистон ва Қирғизистон инвестиция ҳавфсизлиги масаласини муҳокама қилишди

Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрига ташриф буюрган Қирғизистон ташқи ишлар вазири бу мамлакат президенти Қосим Жомарт Тўқаев билан учрашганида Қозоғистоннинг инвестициявий хавфсизлигини сақланиб қолишига ишонтирди.

Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Қазоқбоев Қозоғистон пойтахти- Нурсултон шаҳрида бу мамлакта президенти Қосим Жомарт Тўқаев  билан мулоқотида, ўз мамлакатидаги вазиятни босқичма- босқич барқарорлаштириш ва сиёсий жараёнларнинг ҳуқуқий соҳада қайтиши ҳақида гапириб, Қирғизистон давлати ўзининг барча халқаро мажбуриятларига ва илгари имзолаган икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларининг қатъий бажарилишига тўлиқ содиқдир дея таъкидлади.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Қазоқбоев Қозоғистон президенти Қосим Тўқаевнинг  Бишкекдаги қазоқистонлик инвесторларнинг вазиятидан хавотир билдирганидан кейин, Бишкек давлатини  Қозоғистон инвестициялари хавфсизлигини таъминшлаш учун мамлакат қонунларига мувофиқ чоралар кўришини маълум қилди.

Музокаралар жараёнида  томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий,-савдо-иқтисодий,  сув-энергетика, транзит ва логистика соҳалардаги ҳамкорликларнинг муҳим масалалари ҳамда ўзаро алоқаларнинг истиқболларини муҳокама қилишди.