сентябр 12, 2023 17:20 Asia/Tashkent
  • МДҲ мамлакатларининг Қоғоғистонда ўтказаёган ўқув машғулотларининг асосий мурожаати
    МДҲ мамлакатларининг Қоғоғистонда ўтказаёган ўқув машғулотларининг асосий мурожаати

Қозоғистоннинг Караганда вилоятида МДҲга аъзо давлатлар тўғридан-тўғри ўт очиш ва ҳаво ҳужумиданмудофаа тизимларининг " МДҲ 2023" номли қўшма ҳарбий машғулоти бошланди.

Ўқув машғулотларда қозоғистонлик ҳарийлардан ташқари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва  Қирғизистон қуролли кучларининг ҳарбий гуруҳлари  ҳам иштиок этмоқда. Тарқатилган хабарларга асосан, Қирғизистон ҳаво ҳужумидан мудофаа экипажи " Печора 2ВМ" мобил зенит-ракета мажмуасидан ўқ отади.

Бу тизим қисқа ва ўрта масофада бошқариладиган ва учувчисиз ҳаво ҳужуми қуролларини йўқ қилиш учун мўлжалланган. Бу машқларни Арманистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон мудофаа муассасалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кузатмоқда.

Марказий Осиё республикаларида айниқса Қозоғистон ва Қирғизистонда кўплаб машғулотлар ўтказиш асосан террорчилик ҳаракатларига қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқилган ва амалга оширилган. Бу ўқув машғулотларни  ушбу минтақа давлатлари қуролли куларини бу давлатлар ичидан  ва қўшни давлатларда содир бўладиган ҳар қандай террор хуружларига қарши курашишга тайёрлаш мақсадида ўтказилмоқда. Шу муносбат билан ўтган йили Қирғизистонда МДҲ ташкилотининг машғулотлари ўтказилди.

Энг муҳими Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги етакчилик ролидир. Қозоғистон ва Ўзбекистон республикалари Марказий Осиёда етакичлик учун курашмоқда.

Шу сабабдан Қозоғимтон ўтган йилнинг март ойида Қирғизистон ҳукуматига ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича келишув имзолаган эди.

МДҲ ҳарбий машғулотлари

 

Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Султон Камолиддинов  ўз сўзларида Марказий Осиёнинг қўшни минтақаларида хавфсизликка таҳдидлар кучайганини ҳисобгат олган ҳолда, Остона ҳукумати Бишкек ҳукуматига ҳарбий-техник ёрдам кўрсатади.

Шунингдек Қозоғистон ҳам ушбу келишувга қирғиз кучларининг жанговар тайёргарлигига оид масалаларни ҳам киритган. Ҳозиргача икки давлатнинг 300 мингдан ортиқ кучлари Қозоғистонда тайёргарликдан  ўтган ва бошқа тадбирларда қатнашган.

Келишувга асосан, Қозоғистон томони Қирғизистоннинг "Кай Тош" ҳудудида автомобил йўли орқали ҳарбий юкларни етказиб бериш харажатларини ўз зиммасига олди. Қирғизистон ўз навбатида олинган ҳарбий активлардан фақат хавфсизликни таъминлаш учун фойдаланади  ва олинган ушбу тажҳизотларни уччинчи шахс ва ёки давлатга бермаслик ва уни МДҲга аъзо мамлакатларга қарши ишлатмаслик мажбуриятини олган. Келишув асосида Қозоғистон Марказий Осиё давлатларига жумладан Қирғизистонга кўплаб ёрдам кўрсатишдан ташқари Марказий Осиёда етакчи  рол ўйнашга ҳаракат қилётганини кўрсатади.

Қирғизистоннинг " МДҲ 2023" машғулотларида қатнашиш бу давлатга  Қозоғистон ҳукумати сиёсати таъсирида эканини кўрсатади.

Бу эса Бишкек ҳукумати 2022 йилда КХШТ машғулотларининг Қирғизистон ҳудудида ўтказилишига қарши бўлар экан, ушбу мамлакат милилй манфаатларига зидлиги сабабли бу машғулотлари ўтказишни бойкот қилган эди.

Ушбу контексда Бишек ҳукуматининг маҳаллий ОАВлари Қирғизистон Мудофаа вазирлигингг муносабатларига таяниб хабар тарқатди. Бишкек ҳам КХШТнинг "Бузилмас биродарлик 2022" номли қўшма қўмондонлик штаб ўқув машғулотларини бойкот қилди.

Мутахассилар ва экспертлари ҳам бундай қарорга Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув сабаб бўлганини таъкидламоқда. Ҳаққатан ҳам Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон билан ўтказган кўплаб машқларда доимо фаол иштирок этиб келан. Шунингдек  МДҲ ташкилоти КХШТ билан қўшма ҳарбий машқлар ўтказишни махсус ва маълум шартлар билан қабул қилган.

Маълумки МДҲ ташкилоти Совет Иттифоқи парчалангач ташкил топган.

Иттифоқни таъсис этилишининг баёнотида 1991 йил 21-декабрида Олмаота шаҳрида Арманистон, Озарбойжон республикаси, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова ,Россия, Тожикистон , Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина раҳбарлари томонидан имзоланган.

 Грузия эса икки йилдан кейин бу иттифоқга аъзо бўлди. МДҲ бюджетининг 70 фоизидан ортиғи Россия томонидан тўланади.

Умуман олганда Қозоғистон ҳудудида бўлиб ўтаётган "МДҲ мамлакатларининг кураши 2023" ўқув машғулотларини бу хавфсизлик ташкилотнинг Каспий денгизи шимолидаги хавфли террорчилик  ҳаракатлар фаоллигини олдини толиш мақсадидаги навбатдаги қадам деб ҳисоблаш мумкин. Бу орада шубҳасиз, Марказий Осиё давлатлари хусусан Афғонистон чегараларидан кириб келиш мумкин бўлган таҳдидлардан хавотир билдириб,  ҳар дақиқада такфирчи-террорчи гуруҳларнинг  амалиётларини кутаиб туришлари шубҳасиз.

Ёрлиқ