Тожикистонда телефон орқали ажрашганлик учун жазо кучайтирилди
(last modified Mon, 30 Nov 2020 08:47:37 GMT )
ноябр 30, 2020 13:47 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда телефон орқали ажрашганлик учун жазо кучайтирилди

Тожикистон парламенти вакиллари оилалар бузилмаслиги учун телефон орқали ажрашганлик учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган янги режани таклиф қилишди.

Ҳозирда Тожикистон қонунчилиги телефон орқали ажрашишни расман манъ этган бўлса-да, аммо мамлакатда бундай ҳолатлар кўпайган.

Шу ҳолда янги режа маъқулланганда, турмуш ўртоқлар билан телефон орқали ажрашишга эркаклар 3 йилдан 5 йигача озодликдан маҳрум қилишлари мумкин.

Хабарда шунингдек Тожикистон  Ислом маркази уламолар кенгаши илгари телефон орқали ажралишни асоссиз ва эътиборсиз деб эълон қилган.

Тожикистон парламентининг ижтимоий, оила ва соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълумотига биноан, ўтгган йили мамлакатда 12,5 минг ажралиш қайд этилган.

Бу кўрсаткич икки йил олдин 10 минг эди.