Тожикистон давлати ҳам Суриядаги фуқароларини қайтариш учун маслаҳатлашувлар ўтказмоқда
(last modified Wed, 09 Dec 2020 11:35:36 GMT )
декабр 09, 2020 16:35 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ҳам Суриядаги фуқароларини қайтариш учун маслаҳатлашувлар ўтказмоқда
    Тожикистон ҳам Суриядаги фуқароларини қайтариш учун маслаҳатлашувлар ўтказмоқда

Тожикистон ҳукумати расмийлари Суриядаги лагерларда қолган фуқароларини ватанга қайтариш устида иш олиб бормоқда.

Тожикистоннинг Қувейтдаги элчихонаси вакиллари  Суриядаги курд демократик кучлари  назорати остидаги " Алҳувл" лагерига борганида 400 ортиқ тожик аёллари ва болаларни қайтариш учун бу кучлар билан музокаралар олиб боришди.

Олдинроқ Тожикистон ТИВ-и ҳам  Қувейтдаги бу мамлакат элчиси Зубайдуллоҳ Зубайдзоданинг Қизил Хос ташкилоти вакиллари, Сурия ТИВ раҳбари Файсал Миқдод ва   Сурия миллий хавфсизлик идораси раиси ва хавфсизлик масалалар ишларида бу мамлакат президенти ўринбосари  генерал Али Мамлук билан мулоқотлар ўтказгани ҳақида хабар қилганди.

Маълумотларга биноан, ҳозирда 2 мингдан ортиқ тожикистонлик фуқаролар ИШИД террорчи гуруҳига қўшилиши учун Сурияга боришган.

Сурияда ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб бўлгани ортидан  юзлаб тожикистонлик аёллар ва болалар , экстремистик ва террорчилик ташкилотларнинг оила аъзолари  курд кучлари томонидан ҳисбга олинган.

Икки йил аввалроқ Тожикистон давлати  80 нафардан ортиқ болани ватанга қайтарганди.

ИШИД террорчи ва такфирий гуруҳи АҚШнинг ҳарбий ва молиявий кўмаги билан  минтақада жумладан Сурия ва Ироқ ва Афғонистонда  кўп мусулмонларни оммавий қирғин этган.