Марказий Осиё, Афғонистон ва Хитой расмийларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Thu, 10 Dec 2020 10:43:58 GMT )
декабр 10, 2020 15:43 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё, Афғонистон ва Хитой расмийларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Марказий Осиё, Афғонистон ва Хитой расмийларининг учрашуви бўлиб ўтди

Транзит ва савдо ҳамкорликларни ошириш мавзусидаги Хитой, Марказий Осиё ва Афғонистон расмийларининг виртуал фазодаги учрашуви ўтказилди.

Марказий Осиё, Афғонистон ва Хитой  ТИВ раҳбарларининг савдо ва ўзаро алоқлар бўйича учрашуви бўлиб ўтди.

Йиғилиш қатнашувчилари  минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди,  томонлар ўртасида транзит ва юк ташиш соҳаларда савдо -иқтисодий ва ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштиришга эътибор қаратдилар.

Томонлар  минтақалараро савдо ҳамкорликларини кенгайтириш, савдо иқтисодий алоқаларини барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминпаш ҳамда ушбу мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантириш бўиича қўшма чора-тадбирларнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлашди.

Марказий Осиё, Афғонистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари,  коронавирус пандемиясига қарши кураш заминисида,ўзаро ҳамкорликларни юқори баҳолаб, касалликни олдини олиш ва касалланганларни даволаш бўйича қўшма тадбирларни янада кучайтиришга чақирдилар.

Виртуал фазо шаклида бўлиб ўтган йиғилишида  шунингдек Халқаро ташкилотлар доирасида терроризм ва экстремизм, гиёҳванд моддалар савдоси, одам савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчилик, минтақадаги хавфсизликка таҳдид ва бошқа таҳдидларга қарши курашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.