Тожикистон президенти террорчилик гуруҳлар рўйхатини тузишни сўради
Тожикистон президенти видеоконференция шаклида бўлган МДҲ раҳбарлари йиғилишида террористик ва экстремистик гуруҳларнинг ягона рўйхатини тузишга чақирди.
Йиғилишда нутқ сўзлаган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз ҳамкасблари эътиборини ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари тўплашган Афғонистон билан МДҲ мамлакатлари чегараларида мавзуга жалб этди.
Имомали Раҳмон шунингдек бугунги кунда Афғонистоннинг деярли 45 фоиз ҳудудларида Толибон гуруҳи борлигини таъкидлаб, Тожикистон илгаригидек Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига гиёҳванд моддалар савдоси учун буфер зонна бўлиб қолмоқда деб изоҳлади.
Тожикистон президенти, ўз сўзларида МДҲ давлатлари ўртасида хавфсизлик, иқтисодиёт, маданият ва гуманитар соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришга чақирди.
Арманистон, Озарбойжон республикаси, Ўзбекистон , Белорус, Тожикистон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдова ва Туркманистон мамлакатлари МДҲга аъзо давлатлар ҳисобланишади.