МДҲ дипломатик муассасаларининг консултатив йиғилиши бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i56725
Тожикистон раислигида МДҲ дипломатик идоралариниг ЮНЕСКО доирасидаги муносабатлар мавзусидаги илк йиғилиши онлайн шаклида ўтказилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 26, 2020 16:00 Asia/Tashkent
  • МДҲ дипломатик муассасаларининг консултатив йиғилиши бўлиб ўтди
    МДҲ дипломатик муассасаларининг консултатив йиғилиши бўлиб ўтди

Тожикистон раислигида МДҲ дипломатик идоралариниг ЮНЕСКО доирасидаги муносабатлар мавзусидаги илк йиғилиши онлайн шаклида ўтказилди.

Кўптомонлама бу  йиғилиш жараёнида  ЮНЕСКО чорчубасида  МДҲга аъзо мамлакатлар ўртасида муносабатларнинг  истиқболлари ва фаолиятининг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Виртуал йиғилиш қатнашувчилари  1972 йилги Жаҳон мероси конвенсияси ва 2003 йил ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросини сақлаш заминасидаги конвенсиясини ижро этиш чорчубасида ҳамкорликлар имкониятлари ва тажриба алмашиш вазиятида барқарор ривожланишнинг 4 чи мақсадини ижро этиш юзасидан фикр алмашдилар.

Йиғилмш иширокчилари шунингдек  аъзо мамлакатларни ЮНЕСКО ишларидаги миллий конвенсиялари  ҳамда  МДҲ ва ЮНЕСКО ўртасидаги алоқларни яратиш истиқболлари ўртаисда муносабатларни кучайтириш мақсадида қўшма ҳамкорликларни кенгайтириш масаласини муҳокама қилишди.

МДҲ ташкилоти 1991 йилда собиқ Совет иттифоқининг 15 давлатини бирлаштириш  мақсадида ташкил этилди.

Ҳозирда Озарбойжон республикаси, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина бу  ташкилотга аъзолар.