Январ 14, 2021 16:25 Asia/Tashkent
  • Туркманистондан Афғонистонга электр -энергия узатиш тармоғи очилди
    Туркманистондан Афғонистонга электр -энергия узатиш тармоғи очилди

Туркманистондан Афғонистонга 500 kV электр-энергия узатишга мўлжалланан электр тармоғи фойдаланишга топширилди.

" Садои афғон"ахборот агентлигининг хабарқилишича,  тармоқнинг очилиши  маросимда бугун  Афғонистон ва Туркманистон президентлари Ашраф Ған ва Гурбангули Бердимуҳаммедов қатнашдидар.

Бу маросимда Афғонистон президенти Ашарф Ғани  темир йўл лойиҳалари, оптик толали алоқа, Покистонга электр етказиш ва бошқа лойиҳалар минтақадаги мамлатларнинг иқтисодий вазиятига ижобий таъсир кўрсатади деб айтди.

 Туркманистон президенти  Гурбангули Бердимуҳаммадов ҳам  мазкур лойиҳани Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорликлар йўладаги муҳим одим деб баҳолади.

У ўз сўзларида ушбу лойиҳалар яшаш шароитларни яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, минтақадаги сиёсий ва хавфсизлик ҳолат ва вазиятини яхшилаш учун жуда аҳамиятли ва ҳаётийдир деб қўшимча қилди.

500 kV электр энергия узатишга қодир бўлган бу лойиҳа Туркманистоннинг Отамурод минтақасилдан  Афғонистоннинг Шибирғон минтақасига етказиб беришга мўлжалланган ва 87,5 килмометр узунликка эгадир.

Афғонистоннинг электр энергия ширкати -Брешна ҳам ушбу лойҳа  мамлакатдаги Кобул, Майдон Вардак, Ғазни, Зобул, Қандаҳор, Лугар, Пактико, Хўст, Нангарҳор ва Кунар вилоятларини  элекр энергия билан таъмиланишини таъкидлади.

 

Ёрлиқ