Эрон Тожикистондаги " Истиқлол" туннели лойиҳасининг иккинчи босқичини ҳам амалга оширади
Эроннинг Фароб компанияси ва Тожикистон Транспорт вазирлиги Тожикистондаги " Истиқлол" туннели лойиҳасининг икикнчи босқичини амалга ошириш учун ҳамкорлик шартнома имзолашди.
Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим Тожикистондаги " Истиқлол" туннели лойиҳасини иккинчи босқичи айрим сабабларга кўра кечиктирилганига ишора қилиб, ушбу келишув чорчубасида муҳим бўлга ёритиш, шаммолаш , ўт ўчириш системалари, кузатув камераларини ўрнатиш каби тадбирлари амалга ошириши кутилмоқда деб айтди.
Эрон ислом жумҳуриятининг Тожикистондаги элчиси Муҳаммадтақий Собирий ҳам " Истиқлол" туннелини Тожикистон учун ўта муҳим ва ҳаётий бир лойиҳа эканлигини таъкидлаб, ушбу туннел мамлакатнинг шимол ва жануб ўртасидаги алоқаларни таъминлайди деб изоҳлади.
Душанбедаги Эрон элчиси икки мамлакат президентларининг ўзаро муносабатларни кенгайтириш учун мавжуд имкониятлардан фойдаланиш зарурлиигини таъкидлашганини эслатиб, икки мамлакат ўртасида 170 дан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатларни имзоланганининг ўзи, Эрон ва Тожикистон турли тармоқлар ва соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун юқори салоҳиятга эга бўлишганининг яққол далилидир деб аниқлик киритди.
Эроннинг "Фароб" компанияси бош диретори, Али Вакилий ҳам Фароб компанияси Эроннинг энг йирик ва энг тажрибали компанияларидан бири бўлгани ва Тожикистоннинг Истиқлол тунелини қуриб битказишда катта аҳамият ва ролга эга бўлганини таъкидлади.
Истиқлол туннели Душанбе шаҳридан 70 km шимолда, Душанбе-Хужанд йўлида жойлашган бўлиб, Тожикистоннинг шимол ва жануб минтақларини боғлайдиган иншоотдир.