Тожикистон Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликларини янада кенгайтирмоқчи
(last modified Wed, 27 Jan 2021 09:30:43 GMT )
Январ 27, 2021 14:30 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликларини янада кенгайтирмоқчи
    Тожикистон Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликларини янада кенгайтирмоқчи

Тожикистон президенти сўзлаган нутқида қўшни мамлакатлар билан ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга устувор аҳамият беришини маълум қилди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон  мамлакат парламентига қилган йиллик мурожаатида  Тожикистоннинг Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан дўстона  ҳамкорликларни кенгайтириш Душанбе давлатининг ташқи сиёсатидаги алоҳида ўринга эга ва келажакда янада ошиб боради деб изоҳлади.

Эмомали Раҳмон шунингдек узоқ муддатли стратегик мақсадларга мувофиқ, ислом дунёсининг дўс ва хайрихоҳ мамлакатлари, Яқин Шарқ, Жанубий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Тинч океани ва Африка мамлакталари билан,  ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш Тожикистоннинг стратегик мақсадларидан биридир деб айтди.

Тожикистон  президенти ушбу мурожаатида,  мамлакат халқини  коронавируснинг тарқалиши ва мамлакатнинг импортга қарамлиги, шу жумладан озиқ -овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи  яна бир бор  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарилишини биринчи галдаги, афзал ва устувор бир мавзу эканлигини намоён этмоқда деб қўшимча қилди.

Раҳмон шунингдек терроризмга қарши кураш, қурол-яроқ ва гиёҳванд моддалар савдосининг олдини олиш учун қонунларни тузиш, коммуникацон танглигидан чиқиш ва коронавирусни олдини олишни Тожикистон ҳукумат олдида турган энг муҳим вазифалар эканлигини айтиб ўтди.