2021 йил давомида Қозоғистон валюта захиралари 1 миллиард долларга камайди
Қозоғистон Миллий банки раисининг ўринбосари 2021 йил бошидан бери бу мамлакатда валюта жамғармаси активларини 1 миллиард долларга камайганини эълон қилди.
Қозоғистон Миллий банки раисининг ўринбосраи, Олия Малдабаева ўз сўзларида дастлабки статистик маълумотларга биноан, 2021 йил январь ойи охирига келиб мамлакат валюта жамғармаси активлари 57 миллиард 700 миллион долларга етган деб изоҳлади.
Малдабаева шунингдек Миллий жамғарма маблағлари камайишининг асосий сабаби 381 миллиард тенге (900 миллион доллар) бўлган бюджетдаги амалиётларига боғлиқлигини истисно қилмади.
Қозоғистон Милилй банки раисининг ўринбосари январь ойида MSCI World ривожланган мамлакталарнинг глобал индексининг 1 фоиз пасайиши ва бошқа ривожланан мамлакатларда қарз индексининг салбий кўрсаткичлари ушбу камайишининг богқша сабабларидан эканлигини таъкидлади.
Олия Малдабаева қўшимча қилиб айтдики, аммо февраль ойида акция бозори яхшиланди ва февраль ойининг дастлабки 5 куни давомида Миллий жамғармаси инвесторларининг даромадлари 440 миллион долларга етди.