феврал 14, 2021 16:50 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Қатар мудофаа соҳасидаги ўзаро ҳамкорликларни кенгайтирмоқда
    Қирғизистон ва Қатар мудофаа соҳасидаги ўзаро ҳамкорликларни кенгайтирмоқда

Қирғизистон ва Қатар мудофаа вазирлари Бишкекда учрашганида икки томонлама мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида келишиб олишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Қатар ҳарбий ўқув институтларида ҳарбий кадрлар тайёрлаш ва қўшма машғулотларни ўтказиш Қирғизистон мудофаа вазири Талобек Омуралиев ва   Қатар мудофаа вазири Қосим Аҳмад Муҳаммад Ал-Маҳнийнинг учрашувида муҳокама қилинган масалалардан эди.

Томонлар бу учрашувда шунингдек, Қатарнинг Бишкекдаги элчиси Аҳмад Ас-Сулайний ва инқироздан ҳимоя қилиш ва қарши курашиш миллий маркази қўмондони адмирал Абдулла Ал-Бурдойний ҳам қатнашишди.

Учрашувнинг мақсади икки мамлакат ўртасидаги мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳарбий муносабатлар лойиҳалари ва келишувларни кўриб чиқишдан иборатдир.

 

Ёрлиқ