Тожикистон ТИВ раҳбари: Душанбе ва Теҳрон ўртасидаги алоқалар янада кенгайтирилади
Тожикистон ташқи ишлар вазири Душанбе ва Теҳрон ўртасидаги алоқалаини кенгайиб боришидан мамнунлигини билдирди.
Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин матбуот конференция чоғида билирган сўзларида, Тожикистон ва Эрон ислом республикаси ўртасида иқтисодий ва савдо соҳасидаги ҳамкорликлар яхши ривожланмоқда деб айтди.
Тожикистон ташқи ишлар вазирининг айтишича, Душанбе ваТеҳрон қўшма иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг 14-йиғилиши март ойи охири ёки апрель ойии бошида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Сирожиддин Муҳриддин Тожикистоннинг Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларини яхшиланишининг эҳтимолига ҳам тўхталиб, Тожикистон давлати ҳар доим минтақадаги тинчлик ва барқарорликни сақлаш тарафдори бўлиб, тинч йўл билан келишувга эришиш учун ҳар қандай ташаббусни олқишлайди.. Томонларнинг манфаатдор давлатларнинг саъй ҳаракатлари билан келишиб олишига умид қиламиз деб изоҳлади.
Тожикистон ТИВ раҳбари ўз сўзларида баъзи хорижий ОАВнинг Тожикистоннинг Бадахшон вилоятида Хитой ҳарбий базасини жойлаширилиши тўғирсидаги миш -мишларни рад этиб, Тожикистонда фақат Россия ҳарбий базаси мавжуд ва боқша давлатларнинг ҳарбий иштироки хусусида ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаган деб баён этди.
Сирожиддин Муҳриддин, Тожикистоннинг Евроосиё иттифоқига аъзо бўлиш борасидаги позицияси ҳақида гапириб, Душанбе позицияси ўзгармаган ва мамлакатнинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиши эҳтимолини ўрганаётган ишчи гуруҳ фаолиятини давом эттиради деб қўшимч қилди.