Путин ва Тўқаев телефон орқали суҳбатлашдилар
(last modified Sat, 20 Feb 2021 11:33:08 GMT )
феврал 20, 2021 16:33 Asia/Tashkent
  • Путин ва Тўқаев телефон орқали суҳбатлашдилар
    Путин ва Тўқаев телефон орқали суҳбатлашдилар

Қозоғистон ва Россия президентлари ўртасидаги музокараларида коронавирусга қарши кураш ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги икки томонлама ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашилди.

Қозоғистон президенти Жомарт Тўқаев  россиялик касбдоши Владимир Путин билан телефон  суҳбатларида Россия ва Қозоғистон мамлакатнинг коронавирусга қарши курашдаги муносабатларини олқишлаб,  Sputnik v вакцинасини бу мамлакатнинг  Караганда шаҳрида ҳам ишлаб чиқарилаётгани  ва икки мамлакат   рус вакцинасини Қозиғстонга топшириш тўғрисида келиша олишганини маълум қилди.

Музокаралар давомида қабул қилинган қарорлардан бири бу мамлакатнинг  Kakestao шаҳрида Россия ва Қозоғистон ўртасида минтақалараро ҳамкорлик бўйича конференция ўтказилиши эди  Конференция форматига оид келишувдаги қарорлар пандемия ҳолатига боғлиқ бўлади .

Владимир Путин шунингдек  қозоғистонлик ҳамкасбининг Евроосиё иқтисодий иттифоқини янада ривожлантириш, унинг салоҳияти ва ваколатларини мустаҳкамлаш бўйича барча таклифларига розилик берди.

Россия ва Қозоиғстон президентлари  Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги муаммоларни ҳал қилиш учун яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

20  миллионга яқин аҳолиси бўлган Қозоғистонда корона пандемияси бошланганидан бери  206 мингдан ортиқ бу вирусга чалиниб улардан  2500 дан ортиғи вафот этган.