сентябр 28, 2023 10:25 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг Олмаота яқинидан атом электр стансиясини қуриш учун жой танлади
    Қозоғистоннинг Олмаота яқинидан атом электр стансиясини қуриш учун жой танлади

Қозоғистон Энергетика вазирлиги атом электр стансиясини қуриш учун энг яхши ҳудуд сифатида Олмаотадан тахминан 400 километр узоқликдаги ҳудудни танлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Энергетика вазирлиги эълонига кўра, Балхаш қирғоғида, Олмаотадан тахминан 400 километр узоқликда жойлашган Олкен қишлоғи атом электр стансиясини қуриш учун энг яхши ҳудуд сифатида танланган.

Бу ҳақда Русатомнинг Марказий Осиё бўйича бош директори Сергей Громов маълум қилди:Россиянинг ушбу компанияси Қозоғистонга атом электр стансияларини қуриш бўйича ҳозиргача ҳеч бир электр стансиясида қўлланилмаган энг илғор технологияларни таклиф этади.

Громовнинг айтишича, биз Қозоғистон халқи ва ҳукуматининг қурилиш ишларини бошлаш бўйича якуний қарорини кутмоқдамиз.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда Балхаш кўлида атом электр стансиясини қуриш бўйича муҳокамалар давом этмоқда. Якуний қарор ҳали санаси эълон қилинмаган референдум орқали қабул қилинади.

Ёрлиқ