Тожик расмийси; жорий йилда "Каса-1000" лойиҳасининг тожикча қисми якунланади
(last modified Fri, 26 Feb 2021 10:54:53 GMT )
феврал 26, 2021 15:54 Asia/Tashkent
  • Тожик расмийси; жорий йилда

Тожикистон сув манбалари ва энегетика вазирлигининг биринчи ўринбосари милодий 2021 йилда "Каса-1000" лойиҳасининг тожик қисми бўйича қурилиш якунланишидан хабар берди.

Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг биринчи ўринбосари Жамшид Шоимзода бугунги кунга келиб электр узилиш линияси электр конвертори подстанцияси қурилишининг қарийб 70 фоизи якунланган ва ушбу иншоотни қуриш учун барча зарур жиҳозлар аллақачон буюртма қилинган, уларнинг 80 фоизи мамлакатга олиб келинган,-деб айтди.  

Тожикистон энегетика ва сув манбалари Тоживазирлигининг биринчи ўринбосари Жамшид Шоимзода ўз сўзлари давомида, бугунги кунга қадар қуриш учун 115 миллион доллар сарфланган ва жорий йилнинг охири ва 2022 йилнинг бошларида электр энергиясини етказиб бериш бошланади,-деб қўшимча қилди. 

Шоимзоданинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳани қуриш учун сарфланган маблағ 15 йилда қайтарилади.

Шоимзода ушбу электр линияси орқали экспорт қилинадиган электр харидорларини Афғонистон ва Покистон деб атади.

Каса-1000 лойиҳаси  Марказий Осиё мамлакатларидан Жанубий Осиёга электр кучини етказишни назарга олган ва Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Покистон мамлакатлари ушбу лойиҳада иштирок этишмоқда.