март 16, 2021 15:11 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Россия расмийлари таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликларни муҳокама қилишди
    Қирғизистон ва Россия расмийлари таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликларни муҳокама қилишди

Қирғизистон президенти Бишкекда Россиянинг таълим вазирини қабул қилганида, у билан ўз мамлакати таълим тизилмасини ўзгартириш бўйича маслаҳатлашди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров  ва Россия таълим вазири Сергей Кравцов ўртасидаги учрашувда  мактаблар қурилиши,  қўнгилли ўқитувчилар ёллаш, Россия олий ўқув юртларида  ўқитувчиларни тайёрлаш ва икки мамлакат ўртасидаги ўқитувчилар билан тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.

Қирғизистон президенти бу мамлакатда рус тилидаги мактабларда халқ таълими бўйича қўшма мактабларни қуриш, ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишини устувор вазифалар билан ҳаракта режаси ишлаб чиқилганини эслатди.

Россия Таълим вазири  шунингдек, таълим лойиҳаларини амалга ошириш икки мамлакатнинг тили, тарихи ва урф-одатлари каби миллий таркибий қисмларини ҳисобга олган ҳолда жуда муҳимдир деб аниқлик киритди.

Бундан олдин  Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бишаналиев  Сергей Кравцов билан онлайн шаклидаги суҳбатдида  Қирғизистонда таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва 44 мактабинг қуриш ҳақида гапирганди.

 

Ёрлиқ