август 16, 2023 12:40 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучайтирилади
    Қирғизистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучайтирилади

Қирғизистон ва Россия 2025 йилгача ҳарбий ҳамкорлик бўйича кенг кўламли дастурни амалга оширмоқда.

Россия Мудофаа вазирлигининг чоршанба кунги ҳисоботига кўра, ушбу вазирликка раҳбарлик қилаётган Сергей Шойгу айтди:Қирғизистон мудофаа вазири Тибекбек Болотов билан суҳбатда икки давлат ривожланиш дастурини узлуксиз амалга ошириш ва Қирғизистон ва Россия ўртасида 2025-йилгача чуқур ва кенг стратегик ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.

Сергей Шойгунинг айтишича, Россия ва Қирғизистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик дастури кенг қамровли ва жиддийдир. Россия вазири қўшимча қилди:Айрим муаммоларга қарамай, икки давлат ўртасида ҳарбий ва техник-ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик учун қулай замин мавжуд.

Ғарбликларнинг Украина уруши баҳонасида Москвани яккалаб қўйишга уринишларига қарамай, статистик маьлумотлар Россия ва бошқа давлатлар ўртасида дипломатик, ҳарбий ва тижорат ҳамкорлиги кенгайганини кўрсатмоқда.

Ёрлиқ