Россиядан Қирғизистонга электр энергияси экспорти оширилади
(last modified Mon, 14 Aug 2023 08:13:35 GMT )
август 14, 2023 13:13 Asia/Tashkent
  • Россиядан Қирғизистонга электр энергияси экспорти оширилади
    Россиядан Қирғизистонга электр энергияси экспорти оширилади

Қирғизистон энергетика вазири мамлакатнинг Россиядан газ ва электр энергияси импортини ошириш қарорини маьлум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун душанба куни Қирғизистон энергетика вазири Таалибек Абраев шундай деди:Бу давлат Россиядан газ ва электр энергияси импортини оширишни режалаштирмоқда.

Бу йил Россия ва Туркманистондан электр энергиясини харид қилиш давом этаётганига ишора қилиб, бу қирғиз расмийси қўшимча қилди:Мамлакат Россиядан газ сотиб олишни ҳам кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Абраёвга кўра, ҳозир Қирғизистон электр энергиясини Туркманистон, Қозоғистон ва Россиядан импорт қилади.

Қирғизистон табиий газ истеьмолини оширишни режалаштирмоқда.

Қирғизистон энергетика вазири шундай деди: бу давлат Бишкек ва Чой вилоятининг атрофини шаҳар газ тармоғига улашни режалаштирган.

Қирғизистоннинг ушбу вазири кўмир ўрнига газдан фойдаланишни Қирғизистоннинг газ харидини ошириш режаларига сабаб сифатида эьлон қилди.