Қозоғистон Эрон билан ҳамкорликда ўз қўлёзмаларини тикламоқчи
Қозоғистон Илмий Маркази қўлёзмаларини тиклаш мақсадида Эрондан ёрдам сӯради.
ИРНА-нинг шанба куни хабар беришича, Қозоғистон илмий маркази раҳбари Лайло Абубакрова ҳамда Эроннинг Қозоғистон пойтахти Олмаота шаҳридаги Бош консули Муҳсин Фағоний мулоқоти чоғида икки томон илмий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришдилар.
Қозоғистон Илмий Марказининг катта кутубхонаси мамлакатдаги энг йирик китоб захираларидан бири бўлиб, 6 миллиондан ортиқ нусхани ташкил этади.
Абубакрованинг сўзларига кўра, бу фондда 100000 дан ортиқ қўлёзмалар мавжуд бўлиб, шулардан 30000 га яқини шарқ тилларида, жумладан форс, араб, хитой ва турк тилларидадир.
У юзлаб форс қўлёзмаларининг, шунингдек, қозоқ, турк, рус ва уйғур тилларида форс ёзувидаги минглаб китобларнинг мавжудлигига ишора қилиб, ушбу китобларни ўқиш ва тиклашда Эрондан ёрдам сўради.
Эроннинг қўлёзмаларни тиклаш бўйича тажрибасига тўхталиб, Абубакрова қозоқ мутахассисларини Эронда ўқитиш учун муносиб шароитлар яратиб беришни, шунингдек, ушбу китобларни Қозоғистонда тиклашда ёрдам бериш учун эронлик мутахассисларнинг бу мамлакатга келиши учун замин яратишни таъкидлади.
Ташриф якунида Фағоний форс, турк, қозоқ ва рус тилларидаги қўлёзмалар музейларини ҳамда марказнинг форс қўлёзмалари хазиналарини томоша қилди.