Қозоғистон Хитой ваксинасини сотиб олди
апрел 29, 2021 11:00 Asia/Tashkent
Қозоғистон коронавирус эпидемиясига қарши курашни тезлаштириш учун бир миллион доза хитойлик Синоформ ваксинасини сотиб олди.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлаш зимнида, бу ваксиналар "Самрук Хазина " номли давлат жамғармаси томонидан сотиб олинди,-деб таъкидлади.
Бу жамғарманинг ходимлари сотиб олинган ваксина билан биринчи навбатда эмланадилар.
Қозоғистон томонидан сотиб олинган хитойлик ваксина БААда ишлаб чиқарилган.
Бундан олдин ҳукумат одамларни Россиянинг "Sputnik V " ваксинаси ва Қозоғистоннинг "қазвак" каби иккита ваксинаси билан эмлашга рухсат берган эди.
Яқинда Қозоғистонушбу мамлакатда ишлаб чиқарилган ваксина билан одамларни эмлашни бошлади.