Қирғизистон президенти Қозоғистон ТИВ раҳбари ўзаро маслаҳатлашувлар йўналишини кенгайтиришни таъкидладилар
Қозоғистон ТИВ раҳбари Бишкекка қилган сафарида Қирғизистон президенти билан учрашиб иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкекда Қозоғистон ТИВ раҳбари Мухтар Телобердини қабул қилганида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва стратегик шериклик учун динамизмга, ҳамкорлик ва алоқлаарни кенгайтиришга чақирди.
Жапаров ўз сўзларида, Қирғизистон томонини можарони, айниқса тинч йўллар ва сиёсий ва дипломатик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари туфайли, Тожикистон билан чегарадаги кейинги зиддиятларнинг олди олинди деб иддао қилди.
Қозоғистон ТИВ раҳбари Теллоберди ҳам икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлашни йилига бир миллиард доллар даражасига етказиш бўйича саъй -ҳаракатларининг муҳимлигини таъкидлади
Қозоғистон ТИВ раҳбари Қирғизистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни, шу жумладан янги конституция қабул қилинишини ҳам қўллаб -қувватлади.