Қирғизистонда айрим расмийлар қўлга олинмоқда
Қирғизистон хавфсизлик идораси томонидан бу мамлакат парламентининг икки аъзоси қўлга олинди.
Қирғизистонда бу мамлакат парламенти депутатлари Асилбек Жанбеков ва Омурбек Бабановлар Qumtar олтин қазиб олиш заводини миллийлашатириш делосида алоқадорликда айбланиб қўлга олинди.
Бабанов адвокати Амантур Абдураҳмонов бу хусусдаги суҳбатида, Бабанов хусусида бирон шубҳа йўқ ва у ноқонуний ишларга алоқадар эмас деб иддао қилди.
Эслатиб ўтамиз жорий йил 31 май кунида Қирғизистон собиқ бош вазири яъне Бабанов мамлакитининг жиноий кодексидаги молиявий корупция қисмининг 319 модаси асосида айбланиб ҳибсга олинган.
Бундан ташқари Қирғизистон Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва миллий хавфсизлик агентлиги ҳам мамлакатда коррупциявий ҳолатлар бўйича терговлар давом этаётгани маълум қилишди.
Қирғизистон ҳукуматининг кўплаб амалдорлари коррупция ва кенг тарқалган молиявий қонун бузганликлари учун мамлакат хавфсизлик хизматлари томонидан қўлга олинган ва ё қамалган.