Тожикистон билан чегарада вазият зиддийлашди - ми?
(last modified Fri, 04 Jun 2021 06:59:36 GMT )
июн 04, 2021 11:59 Asia/Tashkent
  • Тожикистон билан чегарада вазият зиддийлашди - ми?
    Тожикистон билан чегарада вазият зиддийлашди - ми?

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият яна ўткир тус олганини РИА Новости қирғиз чегара хизматига таяниб хабар қилган олинган.

"Тожикистон томони, сал аввал қирғиз-тожик чегараси делимитация ва демаркацияси масалалари бўйича ҳукуматлараро делегация томонлари эришган барча келишувларни бузган ҳолда 2021 йилнинг 4 июнь куни тунги 03.00да келишилмаган чегара ҳудуди Ўш вилояти Чон-Алай тумани Унжу-Булоқ манзилида Қирғизистон Республикаси территориясига минг метргача кирган ҳолда контейнер ўрната бошлади", — деган агентлик суҳбатдоши.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, 4 июн эрталаб 6.00 ҳолатига кўра чегарада зиддият сусаймаган, тожик томони юқорида келтирилган ҳудудда давлат чегарасининг келишилмаган қисмида контейнерни қолдириб, ундан олти юз метр нарига ўтган.

Бундан ташқари, матбуот-хизмати тақдим этган маълумотга кўра, Тожикистон томонидан "ҳарбий хизматчиларнинг автомобил ва енгилзирҳланган техникада чегарага яқин тўпланиши ҳолати кузатилмоқда".

Қирғиз томонидан томонларнинг чегара вакиллари даражасида вазиятни тартибга солиш бўйича чоралар кўрилмоқда, аммо Тожикистон республикаси чегара хизмати вакиллари телефон қўнғироқларига жавоб беришмаяпти", - деб қайд этди идора.

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги вазият 28 апрел санасида зиддийлашган ва икки давлат фуқаролари ўртасидаги можаро икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги қуролли тўқнашувга айланганди.

Ўтказилган олий даражадаги шошилинч музокаралар натижасида 3 май куни тўқнашувлар тўхтади.

Отишма оқибатида Тожикистоннинг 19 нафар фуқароси ҳалок бўлди, яна 87 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олди.

Қирғиз томони 36 нафар қурбон ва 200 га яқин жароҳатланганлар ҳақида маълум қилган.

Ёрлиқ