Қозоғистон ва Арманистон президентлари икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлашни таъкидлашди
Қозоғистон ва Арманистон президентлари икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатлари, шу жумладан савдо-сотиқни кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Кеча Арманистон президенти Армен Саркесян Қозоғистонга қилган сафарида бу мамлакат президенти Жомарт Тўқаев билан учрашиб икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий,маданий ва сиёсий алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Саркесян бу учрашувда Ереван ва Нурсултон муносабатларини савдо алоқаларни янада кенгайтириш учун катта потенсиал ва имкониятларга эга бўлганини қўшимча қилди.
Қозоғистон президенти ҳам Арманистон ҳукуматининг Қозоғистонга ташрифи натижаларини юқори баҳолади ва икки мамлакат савдо иқтисодий алоқаларини кенгайтириш устида иш олиб борилаётганини ҳам баён этди.
Икки мамлакат раҳбарлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи, КХШТ доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.